Научная библиотека

ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-87-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 40та норматив ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Хотин-қизларнингҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила институтини ҳар томонлама мустаҳкамлаш бўйича давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида энг қуйи бўғин - маҳалла ва хонадонгача кириб борадиган вер-тикал тизим яратилди.

Оила, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат бошқаруви органи - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташкил этилди.

 

"Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти фаолияти йўлга қўйилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳоким ўринбосарлари ҳамда туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари - Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари лавозимлари жорий этилди.

9445 та маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилди ва унга давлат хизматчиси мақоми берилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил этилди.

Хотин-қизларнингжамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, маҳаллий халқ депутатлари Кенгашларида эса Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этилди.

Республика ва ҳудудий миқёсда Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси фаолияти қўлга қўйилди.

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилди.

Барча вазирлик ва идораларда гендер тенглик масалалари бўйича маслаҳат кенгашлари ҳамда хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилди.

Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқ банки тизимида раҳбарнинг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди.

Бош прокуратурада Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назоратни амалга оширувчи бўлим ташкил этилди.

Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилак-тикаси тизимида хотин-қизлар масалалари бўйича алоҳида бошқарма, ҳудудий ички ишлар органларида раҳбарлик лавозимлари ҳамда шаҳар ва туман ички ишлар бўлимларида хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор лавозимлари жорий этилди.