Илмий-амалий конференция

05:00 - 30 сентября Город Ташкент
697
events image

АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 78-Ф-фармойиши асосида республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтида 2021 йилнинг 30 сентябрь куни “Замонавий оилада, фарзанд тарбиясида миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантириш масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилади.

 

Конференция қуйидаги шўъбаларда иш олиб боради:

1.    Замонавий оила институтининг ривожланиш тенденциялари.

2.    Замонавий оилаларда ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар воситасида тарбиялашнинг долзарб масалалари.

3.    Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни барпо этишда оила-маҳалла ва ННТларнинг маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашдаги ҳамкорлиги.

4.    Мустақил ва фаровон оилани шаклланишига салбий таъсир этувчи омиллар ва уларнинг олдини олишнинг илмий-амалий асослари.

 

Конференцияда иштирок этиш учун мақалолалар матнини тайёрлаш бўйича талаблар

 

Анжуманнинг расмий тили: ўзбек ва рус тиллари

 

1.    Матн Microsoft Word муҳаррири, Times New Roman шрифти, 14 ўлчам,

1 интервал, юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 ва чапдан 3 см қолдирилиб, 6-8 бет ҳажмда расмийлаштирилади.

2.    Сарлавҳадан кейин муаллиф(лар)нинг исми, шарифи ва фамилияси, илмий даражаси, иш жойи кўрсатилади, бир интервал ташлаб аннотация ва калит сўзлар (ўзбек, рус ва инглиз тилларида), сўнг 1 интервал ташлаб асосий матн ёзилади.

3.    Файл муаллифнинг фамилияси билан номланган бўлиши шарт.

4.    Матнда келтирилган фикрлар, статистик маълумотлар, акс этган ғоялар, шунингдек, матн орфографияси учун масъулият муаллиф зиммасида қолади.

5.    Конференция материаллари мақолалар тўплами ҳолида чоп этилади.

6.    Мақолалар ва иштирокчи анкетаси электрон шаклда ranohon2013@gmail.com манзилида қабул қилинади.

7.    Муддат: 2021 йил 15 сентябрь кеч соат 18.00 гача. Конференция иштирокчилари рўйхатини ўз вақтида тайёрлаш учун кеч қолмасликларингизни сўраймиз.

8.    Талабларга жавоб бермайдиган мақолалар тўпламга киритилмайди.

 

 

Ташкилий қўмита манзили: 

 

Тошкент шаҳри, Исмоилий кўчаси, 1Г уй

“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти

 

Teлефон: +998 97 1451507 (телеграмм канали)

Е-mail: ranohon2013@gmail.com (Раъно Исмайлова)

 

 

Илмий-амалий конференция ташкилий қўмитаси

 

Иштирокчи анкетаси

 

  • Муаллифнинг ФИШ  
  • Шаҳар
  • Иш жойи
  • Илмий даражаси, илмий унвони
  • Мақола номи
  • Шўъба номи
  • E-mail
  • Телефон

 

Зарегистрироваться
Распечатать