Scientific Library
Topical Issues of Strengthening the Family Institution: National and Foreign Experience
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 18-февралдаги “Жамиятда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 31-декабрдаги “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли қарори ва “Халқаро оила куни” муносабати билан 2021-йилнинг 18-май куни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтида “Оила институтини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.
Мазкур тўплам материалларидан фойдаланилганда муаллифлик ҳуқуқини эътиборга олган ҳолда конференция тўпламига ҳавола берилиши шарт.
Тўпламга киритилган маърузалар материаллари мазмуни муаллифларнинг шахсий илмий-назарий ёндашуви ва қарашли сифатида талқин қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти Илмий кенгашининг 2021-йил 7-апрелдаги 4-сонли мажлисида муҳокама қилинган ва нашрга тавсия этилган.
Рус
Eng