Scientific Library

Замонавий жамиятда конфликт-менежмент: маҳалла ва оила тизимига медиация институтини татбиқ этишнинг долзарб масалалари


XXI асрда узлуксиз шахсий ва касбий камолот ҳамда ўзгариб, ривожланиб бораётган дунёнинг талабларига мослашишнинг самарали шаклларидан бири бу шахслараро низоларни самарали бошқариш кўникмаларидир.

Низоларни ҳал қилиш маданияти давлат хизматига оид ҳуқуқий маданиятнинг бир қисмидир, унинг сифати жамиятдаги ижтимоий муаммоларнинг ечимига хизмат қилади ҳамда фуқароларнинг ҳокимият органларига, қонунлар ва қонуности ҳужжатларига бўлган ишончи ва ҳурматини белгилайди.