Scientific Library

Услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тайёрланди. Унда мазкур фармон ва қарорларда назарда тутилган масалаларнинг ёритилишига хизмат қилувчи маънавий қадриятларимиз, илмий манбалардан самарали фойдаланилди.

Қўлланма, биринчи навбатда, бўлажак, ёш оталар ва уларнинг атрофидаги оила аъзоларига бағишланади. Ундан тарбиячи, педагог, психологлар, оила масалалари билан шуғулланувчи мутасадди ходимлар, ўз фарзандини комил инсон бўлиб етишишини истаган барча ота-оналар ҳамда олий ўқув юртларидаги “Оила психологияси”, “Ривожланиш психологияси”, “Ота-оналик психологияси”, “Оилалар ва болалар билан ишлаш” фанларидан қўшимча адабиёт сифатида фойдаланиш мумкин.