Scientific Library
Мазкур қўдланмада МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қиздар фаоли ҳамда профилактика инспектори томонидан болалар билан шафқатсиз муомала ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш, баратараф этиш ва шу каби ҳодатларга таъсир кўрсатиш чора-тадбирларининг ташкид этилиши бўйича маълумотдар такдим этилган. Қўлланма патронаж ҳамширадар, тиббиёт ходимлари, психологлар ва ижтимоий иш ходимларига ҳам фойдали бўлади.
Китобда асосий тушунчалар, боланинг шафқатсиз муомалага дучор қилинаётганини аниқлаш мумкин бўлган белгилар батафсил ёритилган. Оилада ва кўчада зўравонлик ҳолатларига реакция қилиш модели таклиф этилган.
Қўлланма Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сон Қонуни ижросини таъминлаш бўйича Йўл харитасининг 7-банди ижроси юзасидан нашрга тайёрланди.
"Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институтининг 2023 йил 2 июндаги 03-сонли Илмий кенгаш қарори билан нашрга тавсия этилган
Ўзбекистонда шафқатсиз муомала ҳолатларининг олдини олишга доимо катта эътибор қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги 3827-сонли қарорида вояга етмаганларга нисбатан шафқатсиз муомала ҳолатларини эрта аниқлаш ва уларга мажмуавий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилиб, “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, оилавий-маиший зўрлик ишлатилишининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 561-сонли Қонунида ҳам вояга етмаганларни ҳимоялашга тааллуқли моддалар мавжуд.
Оммавий ахборот воситалари, айниқса, блогерлар, бефарқ бўлмаган фуқаролар ижтимоий тармоқларда аёллар, болалар, ҳайвонларга нисбатан зўравонлик фактларини мунтазам равишда ёрита бошладилар. Бироқ бундай ишлар, одатда, воқеа содир бўлиб ўтганидан кейингина ошкор бўлади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ижтимоий тузилмалар шафқатсизлик содир этилгандан кейингина хабардор бўладилар ва натижада улар зўравонлик оқибатлари билан курашадилар.
Болаларни ҳимоялаш тизими бўғинларидан бири оилага бирмунча яқин ва ўз ваколатлари бўйича оиладаги вазиятни ўрганишадиган, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болалар ҳамда оилаларга ёрдам кўрсатадиган маҳалла фуқаролар йиғини мутахассислари ҳисобланади.
Ушбу қўлланмада маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутахассисларнинг болалар билан шафқатсиз муомала ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва шу каби ҳолатларга таъсир кўрсатиш чора-тадбирларини уюштириш учун маълумотлар тақдим этилган.
Шафқатсиз муомала ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва болага ёрдам кўрсатиш унинг саломатлиги ва ривожланишида салбий ҳолатларни камайтириш имконини беради, ижтимоий етимлик, вояга етмаганлар орасида девиант ахлоқ, суицидни профилактика қилишга кўмаклашади.