Илмий-амалий конференция

05:00 - 10 May Tashkent City
671
events image

 АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти

 “Жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари: жорий ҳолат ва истиқбол”

мавзусидаги Республика илмий-амалий конференция ишида иштирок этишга таклиф этади.

Ташкилотчилар: Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти.

Конференциянинг мақсади – Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари, ижтимоий-сиёсий жараёнларда аёллар дуч келаётган муаммоларни муҳокама қилиш, уларни тизимли бартараф этиш учун илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

 Конференцияни ўтказиш шакли: анъанавий шакл (шахсий иштирок) ва онлайн

Ўтказиш вақти: 2023 йил июнь ойи

Конференциянинг йўналишлари:

1      шўъба:     Жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш – гендер тенгликни таъминлашнинг устувор йўналиши.

2      шўъба:     Бошқарув ва раҳбарлик соҳасида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишнинг ўзига хос хусусиятлари.

3      шўъба:     Янги Ўзбекистонни барпо этишда хотин-қизларнинг таълим ва илм-фан соҳасидаги  имкониятларини ривожлантириш масалалари.

4      шўъба:     Мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини такомиллаштириш масалалари.

Ялпи мажлис учун долзарб муаммоларни аниқлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари, жамиятда салбий стереотипларни камайтириш, хотин-қизларга тенг ҳуқуқ ва имкониятларни яратиш бўйича таклифлар, тақдимотлар (маърузалар) ҳамда тезислар қабул қилинади. Конференция натижаларига кўра материаллар тўплами нашр этилади.

Конференцияда қатнашиш учун: ОТМ профессор-ўқитувчилари, талабалари, гендер соҳасида фаолият юритувчи тадқиқотчилар, докторантлар, магистрантлар, амалиётчи мутахассислар таклиф этилади.

Расмий тиллар: ўзбек ва рус тиллари

Мақолаларни юбориш учун талаблар:

Мақолалар А4 форматида ёзилган 3-5 саҳифадан иборат ва  адабиётлар рўйхатини ўз ичига олган бўлиши керак.

Қаторлар оралиғи -1,5 шрифт - Times New Roman; шрифт ҳажми - 14 пт; саҳифа параметрлари - ҳар томондан 20 мм; ориентация - китоб; хатбоши чизиғи - 1 см; матнни кенглиги бўйича текислаш; саҳифа рақамларини киритманг.

Адабиётлар рўйхати. Агар матнда адабиётга ҳавола қилинган бўлса, асосий матндан кейин марказда “Фойдаланилган адабиётлар рўйхати” сарлавҳаси ёзилиши ва манбаларнинг рақамланган рўйхати жойлаштирилиши керак.

Сарлавҳа қалин Times New Roman шрифти билан марказлаштирилган; шрифт ҳажми – катта ҳарфлар билан 14 пт. Сарлавҳадан кейин муаллиф(лар)нинг тўлиқ исми, шарифи ва фамилияси, илмий даражаси, иш жойи кўрсатилади, бир интервал ташлаб аннотация ва калит сўзлар (ўзбек, рус ва инглиз тилларида), сўнг 1 интервал ташлаб асосий матн ёзилади.

Агар матнда жадваллар ва расмлар бўлса, унда улар рақамланган бўлиши керак (“Жадвал №1” - қалин ҳарфлар билан ёзилган).

Тезисларнинг мазмуни конференцияда муҳокама қилинган масалаларни акс эттириши керак. Тезис охирида амалий тавсиялар берилиши керак.

Тезис билан биргаликда иштирокчи анкетаси ҳам жўнатилиши лозим.

Мақола ва тезисларнинг мазмун-моҳияти, маълумотларнинг аниқлиги учун муаллифлар шахсан жавобгар ҳисобланади.

Талабларга жавоб бермайдиган мақолалар тўпламга киритилмайди.

Мақолаларни қабул қилиш муддати 2023 йил 10 май

Алоқа учун телефон: +998 99 531 45 55 телеграм Фурқат Содиков

E-mail: furkatsodikhov@gmail.com

Бизнинг манзилимиз: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Истиқлол кўчаси, 51-уй, Б-корпуси

Web-sayt: www.moiti.uz 

 

Иштирокчи анкетаси

Муаллиф(лар) фамилияси, исми, шарифи

 Илмий даражаси, илмий унвони 

Иш жойи, лавозими

 Йўналиш/шўъба номи

 Тезиснинг номи

 Алоқа учун телефон рақами (коди билан)

Электрон манзил

Sign up
Print out