“Зўравонликка қарши 16 кунлик” доирасида халқаро конференция

05:00 - 9 December Tashkent City
767
events image

АХБОРОТ ХАТИ

 

25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида ўтказилган “ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ 16 КУНЛИК” туркум тадбирлар доирасида халқаро конференция ташкил этиш режалаштирилган.

Шу муносабат билан 2022 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан “Янги Ўзбекистон оиладаги зўравонликка қарши: ҳолат, муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

Халқаро конференция онлайн ва офлайн форматда ўтказилиши режалаштирилган.

 

Конференция қуйидаги шўъбаларда иш олиб боради:

1.  Оилавий зўравонликка қарши кураш ва уни олдини олиш.

2.  Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш масалалари

3.  Болаларга нисбатан ишлатилган зўравонлик ҳолатларига қарши муросасиз курашиш.

4.  Ногиронлиги бўлган шахсларни зўравонликдан ҳимоя қилиш.

Мақола матнини тайёрлаш бўйича талаблар:

1.  Анжуманнинг расмий тиллари: ўзбек, рус ва инглиз.

2.  Матн Microsoft Word матн муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 ўлчам, 1,5 интервал, юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 ва чапдан 3 см қолдирилиб, расмийлаштирилади.

3.  Сарлавҳадан кейин муаллиф(лар)нинг исми, шарифи ва фамилияси, илмий даражаси, иш жойи кўрсатилади, бир интервал ташлаб аннотaция ва калит сўзлар уч тилда келтирилади, сўнг 2 интервал ташлаб асосий матн ва охирида адабиётлар рўйхати келтирилади.

4.  Мақола мазмуни конференция мавзуси ва йўналишларига мос бўлиб, долзарблиги асосланиши, таҳлилий, амалий тавсиялар берилиши, ҳажми А4 форматда 4–7 саҳифадан иборат бўлиши керак.

5.  Юбориладиган файл муаллифнинг фамилияси билан номланган бўлиши шарт.

6.  Матнда келтирилган фикрлар, статистик маълумотлар, акс этган ғоялар, шунингдек, матн орфографияси учун масъулият муаллиф зиммасида қолади.

7.  Мақолалар тўплам шаклида чоп этилади.

8.  Мақолалар ва иштирокчи анкетаси юбориладиган электрон манзил:

Абдираимова Шаҳноза +998 (99) 546-10-01(телеграмм канали)

9.  Мақола топширишнинг охирги муддати: 2022 йил 7 декабрь.

10.   Талабларга жавоб бермайдиган мақолалар тўпламга киритилмайди.

Ташкилий қўмита манзили: 

Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Истиқлол кўчаси, 51-уй.

“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти

Телефон: + 998 (99) 546-10-01 (Ш. Абдираимова)

web-sayt: www.moiti.uz 

 

Илмий-амалий конференция

ташкилий қўмитаси

                               

 

Иштирокчи анкетаси

Муаллифнинг Ф.И.Ш.

Иш жойи

Илмий даражаси, илмий унвони

Мақола номи

Шўъба номи

e-mail

Телефон рақами

Sign up
Print out