“Хавфсиз маҳалла” тамойилининг асосий мезонлари ҳамда уларга асосланган тизимни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тўлақонли ва самарали жорий этиш механизмлари” мавзусида илмий-амалий конференция

04:00 - 11 November Tashkent City
622
events image

АХБОРОТ ХАТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 101-Ф-сон фармойиши 2-иловасидаги Республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режасига мувофиқ, 2022 йил 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида “Хавфсиз маҳалла” тамойилининг асосий мезонлари ҳамда уларга асосланган тизимни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тўлақонли ва самарали жорий этиш механизмлари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади.

Конференция онлайн ва офлайн форматда ўтказилиши режалаштирилган.

 

Конференция қуйидаги шўъбаларда иш олиб боради:

1.    Янги Ўзбекистонда оила институтини ривожлантиришда “Хавфсиз маҳалла” тамойилининг ўзига хос хусусиятлари.

2.    “Хавфсиз маҳалла” тамойилини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тўлақонли ва самарали жорий этиш механизмлари.

3.    “Хавфсиз маҳалла” тизимини такомиллаштиришда ички ишлар ходимларининг фаолият механизмлари.

4.    “Хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этишда оилавий қадриятлардан фойдаланишнинг илмий-назарий асослари.

  

Мақола матнини тайёрлаш бўйича талаблар: 

1.    Анжуманнинг расмий тиллари: ўзбек, рус.

2.    Матн Microsoft Word матн муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 ўлчам, 1,5 интервал, юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 ва чапдан 3 см қолдирилиб, расмийлаштирилади.

3.    Сарлавҳадан кейин муаллиф(лар)нинг исми, шарифи ва фамилияси, илмий даражаси, иш жойи кўрсатилади, бир интервал ташлаб аннотaция ва калит сўзлар уч тилда келтирилади, сўнг 2 интервал ташлаб асосий матн ва охирида адабиётлар рўйхати келтирилади.

4.    Мақола мазмуни конференция мавзуси ва йўналишларига мос бўлиб, долзарблиги асосланиши, таҳлилий, амалий тавсиялар берилиши, ҳажми А4 форматда 4–7 саҳифадан иборат бўлиши керак.

5.    Юбориладиган файл муаллифнинг фамилияси билан номланган бўлиши шарт.

6.    Матнда келтирилган фикрлар, статистик маълумотлар, акс этган ғоялар, шунингдек, матн орфографияси учун масъулият муаллиф зиммасида қолади.

7.    Мақолалар тўплам шаклида чоп этилади.

8.    Мақолалар ва иштирокчи анкетаси юбориладиган электрон манзил:

Бўрийева Махбуба +998 (97) 462-55-58 (телеграмм канали)

9.    Мақола топширишнинг охирги муддати: 2022 йил 30 октябрь.

10. Талабларга жавоб бермайдиган мақолалар тўпламга киритилмайди.

 

Ташкилий қўмита манзили:  

Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Истиқлол кўчаси, 51-уй.

“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти

Телефон: + 998 (90) 925-08-69 (Ҳ.Норқулов)

web-sayt: www.moiti.uz 

 

Илмий-амалий конференция

ташкилий қўмитаси

                                

Иштирокчи анкетаси

Муаллифнинг Ф.И.Ш.

 Шаҳар (туман) 

Иш жойи 

Илмий даражаси, илмий унвони  

Мақола номи 

Шўъба номи 

e-mail 

Телефон рақами

Sign up
Print out