“Кексалик ва ҳозирги замон: мавжуд ҳолат, ривожланиш тенденциялари ва истиқболдаги муаммолар” мавзусиги Республика илмий-амалий конференция

05:00 - 6 October Tashkent City
386
events image

“Кексалик ва ҳозирги замон: мавжуд ҳолат, ривожланиш тенденциялари ва истиқболдаги муаммолар” мавзусиги Республика илмий-амалий конференция ахборот хати.

 

 Сизни 2022 йилнинг 6 октябр куни ўтказиладиган “Кексалик ва ҳозирги замон: мавжуд ҳолат, ривожланиш тенденциялари ва истиқболдаги муаммолар” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференция ишида иштирок этишга таклиф этамиз.

 

Ташкилотчилар: Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти, “Нуроний” жамғармаси. 

Конференцияни ўтказиш шакли: онлайн ва оффлайн

Конференция қуйидаги шўъбаларда иш олиб боради:

·       Кекса авлод ва ижтимоий сиёсат.

·       Кексалик ва ҳозирги замон: ижтимоий ва демографик ўзгаришлар.

·       Миллий қадриятлар ва барқарор авлодлараро муносабатлар

·       Кекса авлоднинг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги: миллий ва халқаро тажриба.

 

 

МАҚОЛА МАТНИНИ ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ТАЛАБЛАР:

 Анжуманнинг расмий тили: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.

 § Матн Microsoft Word муҳаррири, Times New Roman шрифти, 14 ўлчам, 1,5 интервал, юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 ва чапдан 3 см қолдирилиб, расмийлаштирилади.

§ Сарлавҳадан кейин муаллиф(лар)нинг исми, шарифи ва фамилияси, илмий даражаси, иш жойи кўрсатилади, бир интервал ташлаб аннотация ва калит сўзлар уч тилда(ўзбек, рус ва инглиз тилларида) келтирилади, сўнг 2 интервал ташлаб асосий матн, хулоса ва тавсиялар ҳамда охирида адабиётлар рўйхати келтирилади.

§ Адабиётлар рўйхати. Агар матнда адабиётга ҳавола қилинган бўлса, асосий матндан кейин марказда “Фойдаланилган адабиётлар рўйхати” сарлавҳаси ёзилиши ва манбаларнинг рақамланган рўйхати жойлаштирилиши керак.

§ Мақола ва тезис мазмуни конференция мавзуси ва йўналишларига мос бўлиб, долзарблик асосланиши, таҳлил, амалий тавсиялар берилиши, ҳажми А4 форматда 4-7 саҳифадан иборат бўлиши керак.

§ Агар матнда жадваллар ва расмлар бўлса, унда улар рақамланган бўлиши керак (“Жадвал №1” - қалин ҳарфлар билан ёзилган).

§ Юбориладиган файл муаллифнинг фамилияси билан номланган бўлиши шарт.

§ Матнда келтирилган фикрлар, статистик маълумотлар, акс этган ғоялар, шунингдек, матн орфографияси учун масъулият муаллиф зиммасида қолади.

§ Мақолалар тўплам ҳолида чоп этилади.

§ Мақолалар ва иштирокчи анкетаси электрон манзил: ......................

§ Талабларга жавоб бермайдиган мақолалар тўпламга киритилмайди.

 

МАҚОЛАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ 2022 йил 15 сентябрь

Ташкилий қўмита манзили: 

Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Истиқлол кўчаси, 51-уй манзилидаги бино б-корпуси 2-3-қаватлари.

“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти

Teлефон: +99899-531-45-55, +99891-337-97-07

Телеграм орқали: +99899-706-10-20, +99891-337-97-07

Web-sayt: www.moiti.uz 

Илмий-амалий конференция

ташкилий қўмитаси

                               

 

Иштирокчи анкетаси

 

 

 

 


Sign up
Print out