“Мустақиллик оилалари-фаровон оилалар” мавзусида илмий семинар

05:00 - 23 August Tashkent City
636
events image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1-августдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-340-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти томонидан “Мустақиллик оилалари-фаровон оилалар” илмий семинар ташкил этилмоқда.

Семинарнинг мақсади – Мустақилликнинг 31 йиллиги давомида мамлакатда амалга оширилган оила ва хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги давлат сиёсати, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларни ижтимои-сиёсий фаоллигини ошириш, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, фарзандлар тарбияси, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, замонавий билим ва ҳунарларни эгаллаш масалалари бўйича муҳокама ва мунозара ўтказиш, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Семинар талаблари: семинарда маъруза билан иштирок этмоқчи бўлган талабгорларнинг маъруза матни ва презентациясини 15-август 2022 йилгача семинар ташкилотчиларига етказилиши шарт.

Ҳамкор ташкилотлар: Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

Семинар ўтказиш шакли: онлайн ва оффлайн

Семинар ўтказиш санаси: 23 август 2022 йил Семинарни ўтказиш манзили: Тошкент шаҳри, Яшнаобод тумани, Истиқбол кўчаси, 51-уй. E-mail: habdusamatov@bk.ru Мурожжат учун тел: (97) 716 02 89,


Изоҳ: Семинарга тавсия этилаётган маърузалар матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-340- сонли қарори мазмун-моҳиятига мос келмаса қабул қилинмайди.


Дастур

Sign up
Print out