“Илмий тадқиқотларни ўтказишдаги замонавий тенденциялар: методология ва воситалар” мавзусидаги Ёзги мактаб

05:00 - 1 August Tashkent City
483
events image

“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти

“Илмий тадқиқотларни ўтказишдаги замонавий тенденциялар: методология ва воситалар”

мавзусидаги Ёзги мактабга таклиф этади

 

Ташкилотчилар: Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти, БМТнинг Аҳолишунослик бўйича жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (UNFPA), USAIDнинг ҳуқуқий ислоҳотлар Дастури

 

Ўтказилиш санаси: 2022 йил 1-5 август

 

Ёзги мактабни ўтказишдан кўзланган мақсад – демография, ҳуқуқ борасида илмий ва замонавий илғор ғоялар ҳақидаги билимларни ёш олимларга етказиш ва уларнинг тажриба алмашишлари учун мулоқот платформасини яратиш, уларнинг тадқиқот ва жамоатчилик фаолиятида иштирокини фаоллаштиришга ёрдам бериш.

Ёзги мактаб иштирокчилари демография, ҳуқуқ соҳасидаги ютуқлар ҳақида маълумотга эга бўладилар, таниқли педагог-мутахассис ва олимлар билан учрашиш учун имкониятга эга бўладилар. Мавзулар бўйича долзарб масалаларни муҳокама қиладилар, илмий тадқиқотларни тўғри ташкил этиш билан танишадилар, бу борадаги илғор методика ва воситалардан унумли фойдаланиш ва амалий кўникмаларга эга бўладилар.

Ёзги мактаб дастури иштирокчиларнинг илмий салоҳиятини оширишга қаратилган бўлиб, тадқиқотлар ўтказишда янги замонавий усуллар билан танишиш, қўшма лойиҳаларда иштирок этиш, янги ғоялар изланишини рағбатлантириш имконини беради.

 

Ёзги мактабда иштирок этиш учун ёш докторант ва тадқиқотчилар таклиф этилади:

 

Мавзулар блоки:

  1. Халқаро мунозараларда аҳоли ва унинг ривожланиши масалалари. Замонавий дунёда демографик барқарорлик концепцияси
  2. Глобал демографик тадқиқотлар (MICS, GGS, DHS)
  3. Демографик тадқиқотлар воситаси сифатида аҳолини махсус танланма асосида ўрганиш
  4. Демографик тадқиқотлар воситаси сифатида аҳолини махсус танланма асосида ўрганиш (маълумотларни визуализация қилиш бўйича мастер-класс)
  5. Илмий тадқиқотларни олиб боришда ҳуқуқий ёндашувнинг аҳамияти.

 

Тиллар: ўзбек, рус, инглиз

 

Иштирокчилар (18-20 киши) Ёзги мактабда иштирок этиш истаги баён қилинган мотивaцион хат (300 тагача сўз) асосида танлаб олинади

 

Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар:

1.  Илмий лойиҳалардаги иштироки

2.  Нуфузли илмий журналларда мақолалар чоп этилганлиги (охирги бир йил давомида)

3.  Халқаро илмий-амалий конференцияларда иштироки

4.  Рус ва инглиз тилларини эгаллаганлик даражаси

5.  Ёзги мактабнинг илмий йўналишларига мувофиқлиги

6.  Иш ёки ўқиш жойидан тавсия хати

 

Иштирокчилар учун белгиланган ёш: 40 ёшгача бўлган талабгорлар иштирок этишлари мумкин

 

Ҳужжатлар жорий йилнинг 20 июнига қадар shmobelkin@gmail.com электрон почта манзили бўйича қабул қилинади

Боғланиш учун: Ахунова Кундузой, телеграм: +998 94 626 83 31

Sign up
Print out